АсосийЖамият

Нималарни реклама қилиш тақиқланади?

Она сутини ўрнини босувчи маҳсулотлар, энергетик ичимликлар...

'Нималарни реклама қилиш тақиқланади?'ning rasmi

"Реклама тўғрисида"ги янги қонунга кўра, рекламалар ўзбек тилида берилиши керак. Бошқа хорижий тилларда ҳам берса бўлади, фақат бунинг ўзига хос шартлари бор. Шунингдек, нархларни чет эл валютасида кўрсатиш, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш ҳам тақиқланади.

Қонунга кўра, қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:

- она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш;

- нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;

- болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;

- таълим муассасаларида фойдаланиладиган босма нашрлар (дарсликлар, кундаликлар, дафтар ва бошқалар)да товарларни реклама қилиш;

- миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек, ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш;

- энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан 22:00 гача бўлган даврда телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

- тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш.

Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади. Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламасига ҳам йўл қўйилмайди.

Давлат мулки бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида 5 йил муддатга берилади. 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қонун талабларини бузганларга қандай жазо қўлланади?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1-моддасига кўра, нотўғри реклама бериш, ташқи рекламани жойлаштириш талабига риоя қилмаслик ёки аксилреклама беришдан бош тортиш, шунингдек, қонунчиликда тақиқланган маҳсулотни реклама қилиш БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    'Кучайиб бораётган ядровий таҳдид: глобал беқарорликка қайтяпмизми?'ning rasmi

    Жамият06.10.2024 21:34

    Кучайиб бораётган ядровий таҳдид: глобал беқарорликка қайтяпмизми?

    XXI асрда ядровий таҳдид билан боғлиқ кескинлик кучайиб бораётганини кўряпмиз. Бу таҳдид қамрови энди фақат АҚШ ва Россия билан чегараланиб қолмайди...

    'Magic city ҳудудида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият06.10.2024 19:23

    Magic city ҳудудида ёнғин чиқди

    ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

    'Туркияда 74 ёшли ўзбекистонлик аёл пулсиз ва ҳужжатсиз қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият06.10.2024 18:12

    Туркияда 74 ёшли ўзбекистонлик аёл пулсиз ва ҳужжатсиз қолиб кетди

    Истанбулга сайёҳ бўлиб борган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.

    'Тошкентда Spark ва Nexia-3 ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият06.10.2024 17:11

    Тошкентда Spark ва Nexia-3 ЙТҲга учради

    Spark автомашинасида бўлган йўловчи шифохонага олиб кетилган.

    'Самарқандда 5,5 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланган "Майнинг ферма" аниқланди'ning rasmi

    Жамият06.10.2024 16:15

    Самарқандда 5,5 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланган "Майнинг ферма" аниқланди

    Ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган.

    'Тошкент халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган фуқаролар учун имкониятлар яратилмоқда'ning rasmi

    Жамият06.10.2024 11:00

    Тошкент халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган фуқаролар учун имкониятлар яратилмоқда

    Аэропортда имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозлар ўрнатилиши бошланган.