АсосийСаломатлик

Олимлар инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиш йўлини топди

Илк бор илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали қандли диабетнинг биринчи ва иккинчи турини даволашга муваффақ бўлинди.

'Олимлар инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиш йўлини топди'ning rasmi

Хитой олимлари илк бор илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали қандли диабетнинг биринчи ва иккинчи турини даволашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу янги муолажа усули беморларнинг инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиб, саломатлигини тиклашига ёрдам берди. Бунинг учун қайта дастурлаштирилган ҳужайралардан фойдаланилди. 

Клиник синовлар чоғида қандли диабетнинг 1-туридан азият чекаётган 25 ёшли аёлда илдиз ҳужайралари трансплантацияси амалга оширилди. 

Операциядан бир неча ой ўтиб, бемор организми инсулин гормонини ишлаб чиқариш қобилиятини босқичма-босқич тиклади. Натижада аёл яна соғлом ҳаётга қайтди. 

Маълумки, илдиз ҳужайралари ўз-ўзидан кўпайиш, митоз ёрдамида бўлиниш ва махсус ҳужайралар ҳосил қилиш, яъни турли аъзо ва тўқималарга айлана олиш хусусиятига эга. 

Замонавий тиббий амалиётда улардан онкологик, хусусан, лейкоз каби қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Энди бундай хасталиклар рўйхатига қандли диабет ҳам қўшилди. 

Клиник синовларнинг навбатдаги босқичида касалликнинг 2-турига чалинган 59 ёшли эркак шу усулда даволанди. Илдиз ҳужайралари кўчириб ўтказилган ушбу бемор инсулин қабул қилишдан тўлиқ воз кечишга эришди. 

 Тяньцзинь шаҳар марказий шифохонаси қошидаги Трансплантация маркази бош шифокори Ван Шусеннинг қайд этишича, ушбу янгилик дунёда қандли диабетга чалинган миллионлаб одамларни даволашда оламшумул ютуқ бўлиши мумкин. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.

    'Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди'ning rasmi

    Саломатлик 29.10.2024 17:48

    Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

    Анъанавий ахборот алмашиниш тизимида маълумотларнинг йиғилиш, қайта ишлаш ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказиш 12 соатдан 48 соатгача вақт олар эди.

    'Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 20:37

    Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?

    Олимлар бунинг сабабини аниқлашди.

    '2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 14:40

    2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолиси ўртасида кекса ёшли кишилар улуши билан боғлиқ таҳлилий маълумотларни эълон қилди.