АсосийЖамият

Самарқандда юк машинаси ҳайдовчисининг хатоси сабаб бир инсон ҳалок бўлди

Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Самарқандда юк машинаси ҳайдовчисининг хатоси сабаб бир инсон ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир нафар ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.  

Иаълум бўлишича, Пастдарғом тумани "Искандарий" маҳалласида тунгги 23:20 дар атрофида ГАЗ-53 ҳайдовчиси мумкин бўлмаган жойдан ҳаракатланиб, тўғридан келаётган Жигулини ўтказиб юбормасдан ЙТҲ содир этган. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси олган жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар