Марокашда кузатилган кучли ёмғирлардан кейин Саҳрои Кабирни сув босди. Бу ҳақида маҳаллий нашрларга таяниб Zamon.uz ёзмоқда.
Марокаш метеорология бош бошқармаси вакили Ҳуссин Юабебнинг айтишича, бу каби ёмғирлар 30-50 йил мобайнида кузатилмаган.
Марокаш ва Жазоирдаги тошқинлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, улар орасида Канада ва Перудан келган сайёҳлар ҳам бор.
Метеорологлар маълум қилишича, бу ёғингарчиликлар экстратропик бўрон сабабли содир бўлган.