АсосийЖамият

Саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур

Ўзбекистон Экологик партияси фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар импортини чеклаш зарурлигини таъкидлади.

'Саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур'ning rasmi

Саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур. 

Ўзбекистон Экологик партияси фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган, саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур, деб ҳисоблайди. 

Бу ҳақда партия раҳбари Абдушукур Хамзаев сирдарёлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди. 

Партия раҳбари учрашувда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни экологик талабларга тўлиқ мослаштириш, синтетик гўшт каби озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотишга қарши курашиш ҳам Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурида белгилангани ҳақида маълумот берди.

Жумладан, А.Хамзаев қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларни иқлим ўзгариши оқибатлари таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда форс-мажор ҳолатларда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш масаласи партия эътиборидаги асосий вазифалардан эканини қайд этди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурта бозорини такомиллаштириш ва суғурта хизматлари сифатини ошириш, ушбу соҳада жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ҳам мақсад қилинганини айтиб ўтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.

    'Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчига эса суд ҳукми ўқилди.

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:40

    Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

    Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди

    14 апрелдан Uzbekistan Airways Тошкент — Тель-Авив йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклади.