АсосийСиёсат

Сўнгги 9 ой давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида маълумот берилди

Энг кўп нотариал ҳаракатлар Тошкент шаҳрида амалга оширилган.

'Сўнгги 9 ой давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Адлия вазирлиги тизимида жорий йилнинг 30 сентябрь ҳолатига кўра, 4 миллион 80 минг 774 та нотариал ҳаракат амалга оширилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга кам. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Энг кўп нотариал ҳаракатлар амалга оширилган 5 та ҳудуд:

  • Тошкент шаҳри — 984 минг 465 та;
  • Фарғона вилояти — 399 минг 296 та;
  • Самарқанд вилояти — 382 минг 139 та;
  • Андижон вилояти — 346 минг 518 та;
  • Тошкент вилояти — 262 минг 629 та.

    Бошқа янгиликлар