АсосийДунё

АҚШда “Милтон” тўфони сабаб камида 10 киши ҳалок бўлди

100 дан ортиқ бино вайрон бўлган.

'АҚШда “Милтон” тўфони сабаб камида 10 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

АҚШга ёпирилган “Милтон” тўфони ҳозирга қадар камида 10 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда қўшма штатлар расмий маълумотларида келтирилди. 

Ҳисоб-китобларга кўра, «Милтон» тўфонидан кўрилган зарар ва йўқотишлар 60 миллиард доллардан 75 миллиард долларгача бўлади. Дастлаб, бўрон илгари мисли кўрилмаган олтинчи тоифага етади, деб тахмин қилинган эди. Бироқ, 10 октябр, пайшанба куни эрталаб у биринчи тоифага заифлашди. 

Бироқ, Флорида штати энг катта зарбани олди. У ерда ўнлаб торнадолар бўлган. Ҳозиргача юздан ортиқ вайрон бўлган уйлар маълум. Расмийлар қурбонлар ҳали кўпайишини айтмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар