АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди

Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди'ning rasmi

Ашхобод шаҳридаги халқаро форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражалардаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда.

Давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезкор амалга ошириш, Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    Бошқа янгиликлар