АсосийЖамият

Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди

Ҳуқуқшунослик фанидан тест ечган абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тавсия этмаган қонун ва кодекслардан савол-топшириқлар тушганидан норози бўлган эди.

'Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди'ning rasmi

Бир гуруҳ абитуриентлар Билим ва малалакаларни баҳолаш агентлигини судга берди. Бу ҳақда адвокат Мухриддин Шамсиддинов маълум қилди.

"Жорий йил июль ойида юридик йўналишларга имтиҳон топширган абитуриентларга моддалар санкцияларидан (қанча жарима белгиланган, неча йилга "қамалади" каби) саволлар тушган. Университетда ўқиб юрган вақтларимда устозларим модда санкциясини ёдлашни қатъий ман этарди. Яъни биз умуман санкция ёдламасдик. Чунки биринчидан, ёдлашни умуман имкони йўқ, иккинчидан, бу келгуси фаолиятда умуман керак бўлмайди", деб ёзди адвокат.

Шамсиддинов адвокат сифатида ишга киришганини маълум қилди. Иш Тошкент туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилиши мумкин.

Аввалроқ, ҳуқуқшунослик фанидан тест ечган абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тавсия этмаган қонун ва кодекслардан савол-топшириқлар тушгани бўйича шикоят қилган эди.

Бунга жавобан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхатини ўз сайтига аввалдан жойлаштирганини маълум қилган. Амалдаги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларидан четга чиқиш ҳолатлари бўлмаганини таъкидлаган. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев эса агентликнинг бу баёнотини "ёлғон ва сафсата" деб атаганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.