АсосийЖамият

Наманганда чиқинди ташиш корхонаси фуқаролардан асоссиз 11 млрд сўм олгани аниқланди

Корхонага қонун талабларини бузганлиги юзасидан иш қўзғатилди.

'Наманганда чиқинди ташиш корхонаси фуқаролардан асоссиз 11 млрд сўм олгани аниқланди'ning rasmi

Наманганда фуқаролардан асоссиз маблағ олган чиқинди ташиш корхонасига иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Наманган Мусаффо Иқлим” корхонасининг жорий йилнинг биринчи ярмида маиший чиқинди ташиш хизматлари бўйича қонун талабларига риоя этганлиги ўрганилди.

Бунда корхонанинг Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган, Тўрақўрғон, Наманган ва Мингбулоқ туманлари МФЙларидаги истеъмолчи абонентлар-хонадонларига хизмат кўрсатиш сифати бўйича олинган далолатномалар таҳлил қилинди.

Натижада, вилоятнинг 6та ҳудудида жойлашган 275 та МФЙда 1,3 млнга яқин аҳоли истиқомат қилишига қарамай, ташкилот томонидан ҳудудда 176 та МФЙдаги 633 598 нафар аҳоли (50,8%) қамраб олинмаганлиги аниқланди. Шу билан бирга, 762 512 нафар истеъмолчига кўрсатилмаган хизмат учун 11 млрд сўм миқдорида ҳақ ҳисобланган.

Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Наманган Мусаффо Иқлим"га нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан иш қўзғатилди. Маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Автобусларда нақд пул қабул қилинмаслигини тушунтирувчи махсус гуруҳ иш бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:31

    'Навоий ИЭСда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:33

    Навоий ИЭСда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин бўйича расмий маълумот берилди.

    'Энди чет тилини биладиган давлат хизматчиларига устама тўланмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    'Фарғонада 2 ёшли қизча энаганинг эътиборсизлиги сабаб оғир жароҳат олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:21

    'Юридик шахслар учун "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиш имкони яратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:13

    'Навоийда Nexia эр-хотинни уриб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Навоийда Nexia эр-хотинни уриб кетди

    Эр-хотин воқеа жойида вафот этган.