ИИВнинг хабар қилишича, Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир натижасида, Учтепа туманида яшовчи 1972 йилда туғилган эркак ўз хонадонида гиёҳвандлик воситаларини етиштириб, сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда ертўласида қуритиб қўйилган 85 туп, 14 кг 365 г, омборхонасидан 31 та турли хил қоғоз бўлакларига қадоқланган 1 кг 980 гр жами 15 кг 856 г гиёҳвандлик воситалари топилган. Шунингдек, унинг хонадонида 3 туп каннабис ўсимлиги ва ноқонуний сақланаётган пневматик қурол борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.