АсосийЖамият

Ҳибсхонада сақланаётган аёл фарзандини давлат қарамоғига олинишини сўраб мурожаат қилди

Аёлнинг икки ёшли ўғли туғма хаста бўлиб, болага тиббий ва моддий ёрдам зарур.

'Ҳибсхонада сақланаётган аёл фарзандини давлат қарамоғига олинишини сўраб мурожаат қилди'ning rasmi

Болалар омбудсманига ИИВ ҳузуридаги иккинчи минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ш.X. (аёл) дан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда Ш.X. содир этган жинояти тергови доирасида ҳозирда мазкур тергов ҳибсхонасида сақланаётганлиги, оилада ёлғиз боқувчи эканлиги, вояга етмаган фарзанди M.X. (2022 йилда туғилган ўғил бола) нафақада бўлган ота-онасининг қарамоғида қолганлиги, фарзанди туғма хасталиги, ўғлига тиббий, моддий, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ёки вақтинча давлат қарамоғига олинишини сўраган. 

Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим томонидан оилага ижтимоий иш бўйича кейс очилиб, шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш чоралари кўрилди. Вояга етмаган M.X. "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан бувиси X.M.га патронатга топширилди (моддий таъминот назарда тутилган).

Ўз навбатида, Болалар омбудсмани мазкур вазиятда бола манфаатлари юзасидан ўз кузатувини давом эттиради, дейилади Болалар омбудсмани хабарида. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар