“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолидаги Бинямин-Гиват-Адада ҳарбий базасига дрон ҳужум уюштирди.
Дрон база ҳудудидаги ошхонага қулаган. Ўша пайтда ошхона одамлар билан гавжум бўлган.
Ҳарбий базага ҳужумдан олдин “Ҳизбуллоҳ” аҳолининг Исроил аскарлари тўпланадиган ҳудудларга яқинлашмаслиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилган. Дрон ҳужуми оқибатида 4 нафар аскар ҳалок бўлди, 60 дан ортиғи яраланди.