АсосийЖиноят

Бухорода эркак икки кишини пичоқлаб ташлади

Йигит вафот этган, аёл эса шифохонада.

'Бухорода эркак икки кишини пичоқлаб ташлади'ning rasmi

Кеча, 13 октябрь куни тахминан соат 13:10 да Когон шаҳрида 53 ёшли А. Г. мавжуд бўлган келишмовчилик оқибатида танишлари  61 ёшли Н.А. ҳамда 29 ёшли У. Д.ларни қасддан ўлдириш мақсадида таналарининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан урган. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Натижада У.Д. шаҳар тиббиёт бирлашмасида олган тан жароҳатлари билан вафот этган. Аёлга шифохонада зарур тиббий ёрдам курстилмоқда. 

 Мазкур ҳолат юзасидан 13.10.2024 йилда Когон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Гулямовга нисбатан ЖКнинг 25, 97 - моддаси 2 - қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибида  ушланган.

    Бошқа янгиликлар