Қамчиқ довонида даҳшатли автоҳалокат содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, A-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида ЙТҲ содир бўлиб, оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса 2024 йил 11 октябрь куни соат 05:45 да Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довони ҳудудида содир бўлган.
38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Toyota Prado автомашинаси белгиланмаган жойда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, 28 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.