Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди.
Мукофот Дарон Ажемоғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга “институтларнинг қандай шаклланиши ва фаровонликка қай тарзда таъсир кўрсатиши” бўйича олиб борган тадқиқотлари учун берилди.
1968 йилда Швеция банки томонидан таъсис этилган иқтисодиёт бўйича мукофот лауреатларининг эълон қилиниши Нобель ҳафталигини якунлайди. Мукофотлар 10 декабрь куни, Альфред Нобель вафот этган куни топширилади. Мукофотнинг пул эквиваленти — 11 миллион швед крони, жорий курс бўйича 1 миллион АҚШ долларидан сал кўпроқни ташкил қилади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медал ва дипломларни топширади.
Маълумот учун, Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсон “Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” китоби муаллифи ҳисобланади.
- 2023 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик Клаудия Голдинга “меҳнат бозорида аёлларнинг роли ҳақида олиб борган тадқиқотлари учун” берилганди.
- 2022 йилда эса Бен Бернанке, Дуглас Диамонд ва Филипп Дюбвиг “молиявий инқирозлар ва банк иши бўйича тадқиқотлари учун” тақдирланган.