АсосийМаданият

“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” халқаро конференцияси ўз ишини бошлади

2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилмоқда.

'“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” халқаро конференцияси ўз ишини бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида: “Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз. Шундай буюк олимларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурамиз”, - деган эди.

Давлат раҳбарининг ушбу ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Бу эзгу таклиф натижаси ўлароқ 2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлариТошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилмоқда.

Анжуман ишида Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ваПокистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда. 

Конференциядан кўзланган асосий мақсад – шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибасини, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини халқаро жамоатчиликка етказишдан иборатдир.

Конференция 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлади. Маълумотларга кўра, анжуман ўз ишини 3 та шўъбада давом эттиради:

– Ислом қадриятларини асраб-авайлашда ҳанафий-мотуридий таълимотининг ўрни;

– Глобаллашув шароитида ислом: мўътадиллик ва бағрикенглик;

– Замонавий жамиятда ғоявий таҳдидларнинг олдини олиш омиллари ва амалий ечимлар.

Конференция 16 октябрь куни Хива шаҳрида давом этади. Унда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро конференциясининг якуний декларацияси қабул қилинади.

Ойбек Шукуров

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ватанимни соғиндим…”'ning rasmi

    Маданият 20.11.2024 21:17

    “Ватанимни соғиндим…”

    Москва шаҳридаги Кремль саройида “Вечер звезды Узбекистана” номли концерт дастури бўлиб ўтди.

    'Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда'ning rasmi

    Маданият 19.11.2024 23:29

    Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда

    Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

    'Москвада Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида қўмита йиғилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)'ning rasmi

    Маданият 18.11.2024 22:50

    Москвада Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида қўмита йиғилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)

    Россиянинг Москва шаҳрида Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида маданият бўйича тўртинчи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Маданият 18.11.2024 19:02

    Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги фармонни имзолади. Шунингдек, Владимир Путин Фарруҳ Зокиров ва Севара Назархонни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.

    '9 ойда Ўзбекистондаги музейларга 3 млн.дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 15.11.2024 11:37

    'Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади'ning rasmi

    Маданият 11.11.2024 18:17

    Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

    Медиа маҳсулотларида давлат сиёсати, давлат рамзларига зид, ахлоқсизлик, беҳаёликни тарғиб этувчи ҳолатлар мавжуд ёки йўқлиги ўрганиб борилади.