АсосийЖамият

Бобур кўчасининг бир қисми 1 ойга ёпилади

Ҳудудда юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилади.

'Бобур кўчасининг бир қисми 1 ойга ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Сеул кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

 "Шу сабабли, жорий йилнинг 16 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида ҳаракат чекланишини, автотранспорт оқими эса қолган икки чизиққа йўналтирилишини маълум қиламиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраб,  юзага келиши мумкин тирбандликларнинг олдини олиш учун, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз", - дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар