АсосийСиёсат

Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди

Аввалги Элчи сал аввал лавозимидан озод этилган эди.

'Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Раҳматулла Нуримбетов бугун тунда Швеция пойтахтига келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

У Стокгольмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Дипломат 47 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) ва Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Сиёсий фанлар доктори (DsC) даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида бошлаган.

2003 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, ўтган йиллар давомида вазирликнинг марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Германия ва Испаниядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлаб, ташқи ишлар вазири ўринбосари даражасига кўтарилган. Бундан ташқари, 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори вазифасида ишлаган.

Немис, испан ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Раҳматулла Нуримбетов 2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига раҳбарлик қилган Нодир Ғаниев ўрнига тайинланди.

    Бошқа янгиликлар

    'Корея корпорацияси Жиззахда чиқиндини қайта ишлаш заводини қуради'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:45

    Корея корпорацияси Жиззахда чиқиндини қайта ишлаш заводини қуради

    Бу бўйича 6,2 млн долларга тенг бўлган 4 йиллик грант лойиҳа битими имзоланди.

    'Навоийда алюминий қутилар ишлаб чиқарувчи қиймати 100 млн долларлик завод қурилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2024 22:16

    'Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2024 19:49

    Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди

    Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, ушбу янги завод қурилишини бошлаб берди.

    'Тошкент вилояти кичик бизнес орқали аҳолини ишли қилиш бўйича республикада энг охирги ўринда'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2024 18:51

    Тошкент вилояти кичик бизнес орқали аҳолини ишли қилиш бўйича республикада энг охирги ўринда

    Олмалиқ шаҳрида Президент раислигида Тошкент вилояти ривожининг ҳозирги ҳолати ва келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

    'Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юборди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2024 17:11

    Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юборди

    Ҳайдовчи пиёдани пахта даласига ташлаб кетган.

    'Президент халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2024 11:51

    Президент халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

    “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман иштирокчиларига давлат раҳбари табригини Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.