АсосийДунё

Туркияда 5,9 магнитудали зилзила юз берди

Хавфсизлик чоралари сифатида мактаблар бир кунга ёпилган.

'Туркияда 5,9 магнитудали зилзила юз берди'ning rasmi

Туркиянинг Малатя вилоятида 5,9 магнитудали зилзила юз берди.

Туркия ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бошқариш бошқармаси (АФАД) сайтида маълум қилинишича, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 10.46 да қайд этилган.

Зилзила эпицентри Кале шаҳрида жойлашган.

Фуқаролар шоша-пиша уйлари ва идораларини тарк этиб, яқин атрофдаги боғ ва майдонларга тўпланишди.

Ер силкинишлари Шанлиурфа, Адияман, Килис, Газиантеп ва Қаҳраманмарас вилоятларида ҳам сезилган.

Каледаги бир қатор шикастланган бинолар қуршаб олиниб, кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

Малатя вилояти губернатори Седдар Явуз қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини айтди.

“Ижтимоий тармоқларда қулаган бино тасвирларини ҳам кўрдик, аммо бу эски фотосуратлар, кейин биз назорат остида бузишни амалга оширдик. Шунинг учун фуқаролардан ваҳима қўзғаши мумкин бўлган ёлғон суратларни тарқатмасликни сўраймиз”, — деди у.

Явуз, зилзиладан кейин текширув олиб борилаётганини, қурбонлар, тан жароҳати олганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлиги, одамлар шунчаки қўрқиб кетганини қайд этди.

Шу билан бирга, губернатор фуқароларни аввал эвакуация қилинган аварияли биноларга яқинлашмасликка чақирди.

Хавфсизлик чоралари сифатида мактаблар бир кунга ёпилган.

АФАД ҳудудий бошқармаси раҳбари Али Алтйндал қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқлигини тасдиқлаган.

Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликая зилзила натижасида Малатяда бир, Шанлиурфа ва Элазиғда бир бино қисман қулаганини, қурбонлар ва моддий зарар йўқлигини маълум қилди.

Шошилинч тиббий ёрдам марказига 374 та мурожаат келиб тушган, 33 та ҳолатда фуқаролар ёрдам сўраган, дея қўшимча қилган вазир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.