АсосийЖамият

Хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди

Россиядан яна бир гуруҳ болалар олиб келиниши режалаштирилмоқда.

'Хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Ўзбекистонга хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола олиб келинди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.

Улардан бир нафари Россиядан, қолган икки нафари эса Хитой ҳудудидан келтирилди.

Агентлик вояга етмаганларнинг оилалари ва Ўзбекистондаги яқин қариндошларини ўрганиб, уларнинг оғир турмуш шароитида қолдирилганини баҳоламоқда.

Кейинчалик уларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар, ўқишга жойлаштириш ва бошқа хизматларни ўз ичига олган комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади. 

Таъкидланишича, октябрь ойи бошидан хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 11 нафар бола мамлакатга қайтарилган. Яқин кунларда РФдан яна бир гуруҳ болалар олиб келиниши режалаштирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:02

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Кичик тадбиркорлар кўпроқ қайси соҳаларни афзал кўришмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Кичик тадбиркорлар кўпроқ қайси соҳаларни афзал кўришмоқда?

    Бугунги кунда Ўзбекистонда жами 399 031 та кичик тадбиркорлик субъектлари мавжуд.

    'Рақамли стартаплар дастури иштирокчиларининг айрим харажатлари қоплаб берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:03

    Рақамли стартаплар дастури иштирокчиларининг айрим харажатлари қоплаб берилади

    Президент қарори билан IT-Visa бериш амалиётини стартап лойиҳаларнинг таъсисчилари ва мутахассисларига ҳам татбиқ этиш назарда тутилган.

    'Стартап лойиҳалар экотизими янада ривожлантирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:01

    Стартап лойиҳалар экотизими янада ривожлантирилади

    Рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади.

    'Зангиотада қоидабузар "Жигули" ҳайдовчиси сабаб ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:45

    Зангиотада қоидабузар "Жигули" ҳайдовчиси сабаб ЙТҲ содир бўлди

    15 ёшли йўловчи жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

    'Ўзбекистонда аёл-учувчилар учун мактаб очилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:40

    Ўзбекистонда аёл-учувчилар учун мактаб очилиши режалаштирилмоқда

    Германиялик учувчи аёл Элли Данингтон Хива узра парвоз қилиб ўзининг дунё рекордини янгилади.