АсосийЖамият

Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Машиналар ёниб кетган ва яна 2 киши касалхонага ётқизилган.

'Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Андижон вилояти Улуғнор туманида 13 октябрь куни Spark ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса тунги соат 01:30 да Улуғнор тумани «Ўзбекистон» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-81 Наманган-Мингбулоқ транспорт қатнов йўлида содир бўлган.

Spark ҳайдовчиси чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиб, руль бошқарувини йўқотиши ортидан қатнов қисмининг қарама-қарши томонига ўтиб кетган.

Ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas Spark билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида ҳар иккала транспорт воситалари тўлиқ ёниб кетган.

Ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ тергов бўлинмаси масъул ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:40

    Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак

    ЎзЛиДеП илгари сураётган бу таклиф қонун нормасига ҳар томонлама мос келади.

    'Меҳмонхонада содир бўлган ёнғин ўчирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:12

    Меҳмонхонада содир бўлган ёнғин ўчирилди

    Miran меҳмонхонаси биносидаги ёнғинни ўчиришга 14 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб қилинди.

    'Зироат Мирзиёева “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда бўлиб ўтаётган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалида қатнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:57

    Зироат Мирзиёева “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда бўлиб ўтаётган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалида қатнашди

    Тадбирда Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзи бўлмиш Яшил байроқ тантанали равишда кўтарилди.

    'ССВ тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:46

    ССВ тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришни сўради

    Вазирлик маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланишини билдирди.

    'Қашқадарёда 400 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:24

    Қашқадарёда 400 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'Тошкент марказидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:03

    Тошкент марказидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.