АсосийСиёсат

Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 145-давлат ҳисобланади.

'Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Уганданинг биринчи элчиси Мозес Каваалууко Кизигени қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

"Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси Мозес Каваалууко Кизиге жаноблари Тошкентга келди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз Қўшилмаслик ҳаракатига Уганданинг муваффақиятли раислигини олқишлаймиз ва 2027-2029 йилларда Ҳаракатга бўлажак раислигимизни қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар йўлга қўйилиши мамлакатларимизнинг манфаатли ва истиқболли ҳамкорлиги учун мустаҳкам замин яратади. Тадбиркорларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар ҳам кун тартибимиздан ўрин олди".

Эслатиб ўтамиз, Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 145-давлат ҳисобланади.

 Тегишли қўшма коммюнике 2024 йил 18 январь куни Уганда пойтахти Кампала шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштироки чоғида имзоланган.

    Бошқа янгиликлар

    'Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 17.10.2024 20:49

    Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди

    Дилшод Ахмедов “Ўзметкомбинат”га раҳбар бўлди.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.10.2024 19:50

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон-Озарбайжон иттифоқчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2024 19:10

    Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди

    Бугунги кунда 4 минг 700 та кўприк таъмирталаб ҳолатда. Уч йиллик дастур ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.

    'Корея корпорацияси Жиззахда чиқиндини қайта ишлаш заводини қуради'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2024 11:45

    Корея корпорацияси Жиззахда чиқиндини қайта ишлаш заводини қуради

    Бу бўйича 6,2 млн долларга тенг бўлган 4 йиллик грант лойиҳа битими имзоланди.

    'Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2024 08:36

    Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди

    Аввалги Элчи сал аввал лавозимидан озод этилган эди.

    'Навоийда алюминий қутилар ишлаб чиқарувчи қиймати 100 млн долларлик завод қурилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2024 22:16