АсосийЖамият

Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги бошланди

18-28 октябрь кунлари ҳафталик доирасида Тошкент аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари ташриф буюриши мумкин бўлган кўргазмалар ташкил этилади

'Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги бошланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18-27 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти халқаро маданий мулоқот марказига айланади. Бугун Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги бошланди. Ушбу тадбир доирасида конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ташкил этилади. Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий олим ва мутахассислар, жумладан, халқаро маданий ташкилотлар раҳбарлари, чет эл музей ва кутубхоналари бошқарувчилари иштирок этиши кутилмоқда. CNN ва Euronews телеканаллари ахборот йўналишида кўмаклашади.

 Маданий мерос ҳафталигини ўтказишнинг асосий мақсади халқаро мулоқот ва ўзаро билим алмашишни мустаҳкамлаш, чет эллик ҳамкорлар билан янги қўшма лойиҳаларни тасдиқлаш бўлиб, булар мамлакат маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш учун йўналтирилган. Бу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ равишда ўтказилмоқда.

18-28 октябрь кунлари ҳафталик доирасида Тошкент аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари ташриф буюриши мумкин бўлган кўргазмалар ташкил этилади. Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган ноёб экспозициялар Темурийлар тарихи давлат музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Ўзбекистон тарихи давлат музейининг Тошкент филиалида намойиш этилади.
Илмий доира вакиллари ва расмийлар иштирокида мавзуга оид форумлар ўтказилади. Маданий мерос ҳафталигининг ҳар бир куни исломгача бўлган даврдан бошлаб Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс давригача бўлган даврларга бағишланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган "Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази" мега лойиҳаси тақдимоти ҳафталикнинг муҳим қисми бўлади. Маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносига ташриф буюриш ва у ерда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ноёб илмий лойиҳалар тақдимоти ўтказиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар. Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) аъзолари иштирокида ташкил этиладиган Марказнинг музей залларида мавзули кўргазма ва экспозициялар очилади.
Умуман олганда, Маданий мерос ҳафталиги Самарқандда ўтказилган VIII Конгресс доирасида бошланган ва тасдиқланган бир қатор йирик лойиҳаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Эндиликда, ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёни бошланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш тизими такомиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:37

    Аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш тизими такомиллаштирилади

    Саида Мирзиёева ҳар бир аёл учун бахтли оналикни кафолатлайдиган янги Давлат дастури доирасида қилинадиган режаларни айтди.

    'Конгрессда 60 га яқин шартномалар имзоланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Конгрессда 60 га яқин шартномалар имзоланади

    Тошкентда Маданий мерос ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ӯтмоқда.

    'ЎзЛиДеП раисининг Хоразмда сайловолди учрашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:04

    ЎзЛиДеП раисининг Хоразмда сайловолди учрашуви бўлиб ўтди

    5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳамда уларнинг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

    'Ўзбекистон фуқаролари Туркияга ишга чақирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:47

    Ўзбекистон фуқаролари Туркияга ишга чақирилмоқда

    Темирчи, қолипчи ва ғишт терувчилар мурожаат қилишлари сўралмоқда.