АсосийЖамият

ЎзЛиДеП раисининг Хоразмда сайловолди учрашуви бўлиб ўтди

5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳамда уларнинг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

'ЎзЛиДеП раисининг Хоразмда сайловолди учрашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги “Uzavtomotors акциядорлик жамиятиХоразм филиалида сайловчилар билан учрашди.

Мулоқот аввалида партия сайловолди дастурининг асосий йўналишлари, хусусан, 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳамда уларнинг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбиркорларга янада кенг имконият ва шароитлар яратиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонуний иш юритаётган тадбиркорлар фаолиятига  аралашмаслик, шунингдек, тадбиркорлик  билан боғлиқ  бўлган жиноят турларини камайтириш, солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар ҳақида сўз юритилди. Бу таклифлар ижобий ўзгаришлар халқимиз ҳаётининг янада фаровон бўлиши ва юртимиз тараққиётида ўз натижасини кўрсатиши таъкидланди.

Тадбирда таъкидланганидек, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини ошириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш, Давлат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан, фермерлар фаолиятига аралашувини қатъий тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўриш партиянинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифаларидан биридир.

ЎзЛиДеП  партияси тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, қонуний фаолият юритаётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмасликни таъминлаш тарафдори эканлиги   қайд этиб ўтилди.

Учрашув иштирокчилари партиянинг бизнес юритишни янада соддалаштириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш чораларини кўриш, лицензиялар сонини икки бараварга камайтириш, лицензия  талаблари бекор бўладиган 60 та фаолият учун хабардор қилиш тизимини жорий этиш каби мақсадларни илгари сураётган  ЎзЛиДеПнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Учрашув якунида сайловчилар партия кўтариб чиқаётган ғояларни эътироф этишиб, сайловда ЎзЛиДеП учун овоз беришларини таъкидлашди.

    Бошқа янгиликлар

    'Президент халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Президент халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига мурожаат йўллади

    Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида нуфузли халқаро илмий анжуман ўтказилмоқда.

    'Аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш тизими такомиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:37

    Аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш тизими такомиллаштирилади

    Саида Мирзиёева ҳар бир аёл учун бахтли оналикни кафолатлайдиган янги Давлат дастури доирасида қилинадиган режаларни айтди.

    'Конгрессда 60 га яқин шартномалар имзоланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Конгрессда 60 га яқин шартномалар имзоланади

    Тошкентда Маданий мерос ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ӯтмоқда.

    'Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:19

    Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги бошланди

    18-28 октябрь кунлари ҳафталик доирасида Тошкент аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари ташриф буюриши мумкин бўлган кўргазмалар ташкил этилади