АсосийЖамият

Тошкентда банк ходими 61 минг доллар пора билан ушланди

У бу пул эвазига янги қурилаётган уйлардан ипотека кредити ажратиб беришни ваъда қилган.

'Тошкентда банк ходими 61 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Сергели туманида фуқарога ипотека кредити ажратиб бериши эвазига 61 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.Э.га янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилган. Олдиндан бошланғич тўлов сифатида фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар