Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, бугунги кунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Усмон Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Усмон Шарифходжаевни кузатиш маросими бўлиб ўтди.