АсосийДунё

Россиядан 2 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилади

Ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 420 та жиноят иши қўзғатилди.

'Россиядан 2 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилади'ning rasmi

Москвада ўтказилган “Нелегал-2024” операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, Россиядан икки мингдан ортиқ муҳожирлар чиқариб юборилади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Суд органлари томонидан административ материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича чет эл фуқароларини Россиядан административ тарзда чиқариб юбориш тўғрисида икки мингдан ортиқ қарор, чет эл фуқароларини депортация қилиш тўғрисида 20 та қарор чиқарилди, 12 нафар шахс депортация қилинди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, полиция ходимлари миграция қонунчилигини 13 мингдан ортиқ бузиш ҳолатини аниқлаган. Ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 420 та жиноят иши қўзғатилган.

“Нелегал-2024” — Россияда ноқонуний миграцияга чек қўйишга қаратилган тезкор-профилактика тадбирлар. Биринчи босқич Россияда июнь ойида бўлиб ўтган, ўшанда ИИВ маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида миграция соҳасида 50 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган, қарийб 9 минг хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швецияда кучли бўрон оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:29

    Швецияда кучли бўрон оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда

    Кучли бўрон автомобиль ва темир йўл транспортига ҳам таъсир кўрсатган. Электрда узилишлар кузатилмоқда.

    'Жонли эфирда президентни ҳақорат қилган шахс 4 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:32

    Жонли эфирда президентни ҳақорат қилган шахс 4 йилга қамалди

    Амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро Озарбайжонда қўлга олинди.

    'Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:41

    Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади

    Канада бош вазири бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беришини айтган

    'АҚШ Конгресси Байден даврида қабул қилинган 22 та қонунни бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 17:35

    АҚШ Конгресси Байден даврида қабул қилинган 22 та қонунни бекор қилди

    Бекор қилинган қонун ва қоидалар сони 1996 йилдан буён энг юқори кўрсаткич бўлди.

    'Саудия Арабистонида Рождество байрамини нишонлашга рухсат берилди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 11:42

    Саудия Арабистонида Рождество байрамини нишонлашга рухсат берилди

    Шунингдек, энди Саудия Арабистонида христиан ва яҳудий байрамларини нишонлашга рухсат берилди.

    'Ҳибсхонада 4,5 йил ўтирдим, шикоят қилмадим — Садир Жапаров'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 10:34

    Ҳибсхонада 4,5 йил ўтирдим, шикоят қилмадим — Садир Жапаров

    Қирғизистон президенти терговгача ҳибсда сафлаш шароитлари ҳақидаги шикоятга жавобан терговгача ҳибсхона "курорт эмас" эканлигини айтди ва ўзининг ҳибсга олинганини эслади.