АсосийЖамият

ЖССТ саломатлик учун хавфли бўлган беш турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди

Улар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, турли хасталиклар ривожланиш хавфини оширади.

'ЖССТ саломатлик учун хавфли бўлган беш турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, турли хасталиклар ривожланиш хавфини оширувчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Улар қуйидагилар:

Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари

ЖССТ хулосасига кўра, колбаса, дудланган мол гўшти, сосиска ва шу сингари қайта ишланган гўшт маҳсулотлари онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин. 

Ташкилотнинг маълум қилишича, кунига атиги 50 грамм миқдорида шундай егуликларни истеъмол қилиш йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.

Трансёғлар ва маргарин

ЖССТ трансёғларни овқатланиш рационидан бутунлай чиқариб ташлаш тарафдори. Қайд этилишича, дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам шундай зарарли маҳсулотлардан ҳимояланмаган. Бу эса юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Айниқса, маргарин энг зарарли ёғлардан бири ҳисобланади. 

Қовурилган егуликлар

Тамаддихоналарда қайта-қайта ишлатиладиган ёғ соғлик учун катта зиён келтиради. Ўз навбатида, қизартириб қовурилган егуликлар турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради. 

Шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар

Шакарнинг меъёрдан кўп миқдори жигарни зўриқтиради ва қатор хасталикларга чалиниш эҳтимолини оширади. Шу боис ЖССТ тавсиясига кўра, кунлик шакар истеъмоли 25 граммдан ошмаслиги керак.

Консерваланган ва қадоқланган таомлар

Бундай егуликлар таркибида уларни сақлаш муддатини узайтиришга хизмат қилувчи зарарли қўшимчалар мавжуд. Масалан, картошка чипсларидаги натрий глутамат организмни худди чекиш билан бир хил даражада заҳарлайди. 

Қолаверса, мутахассислар таркибида худди шу модда бўлган зиравор бўлаклари соғликда жиддий муаммоларни юзага келтириш эҳтимоли катта.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    Автомобиль ЙТҲга учраб ёниб кетди.

    'Қашқадарёда тўланмаган кредит эвазига "заправка" олинадиган бўлди'ning rasmi

    Жамият 14.09.2025 21:54

    Қашқадарёда тўланмаган кредит эвазига "заправка" олинадиган бўлди

    Қарздорнинг банкдан қарийб 850 млн сўм қарздорлиги бўлган.

    'Тошкентда 17 ёшли йигит пичоқланди'ning rasmi

    Жамият 14.09.2025 19:50

    Тошкентда 17 ёшли йигит пичоқланди

    Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Наманганда поезд йўлига чиққан Gentra мажақланиб кетди'ning rasmi

    Жамият 14.09.2025 15:57

    Наманганда поезд йўлига чиққан Gentra мажақланиб кетди

    Ҳодиса оқибатида машинадаги 6 киши воқеа жойида вафот этган.

    'Ўзбекистон Қувайтга 1 тонна мева экспорт қилди'ning rasmi

    Жамият 14.09.2025 13:25

    Ўзбекистон Қувайтга 1 тонна мева экспорт қилди

    Мевалар Бухоро ва Қувайт ўртасидаги келишувга асосан етказиб берилди.

    'Намангандаги яширин дори омборлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият 14.09.2025 12:07

    Намангандаги яширин дори омборлари фош этилди

    Тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дориларнинг тахминий қиймати 7,2 млрд сўмни ташкил этмоқда.