Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг қатор ҳудудларига 21 октябрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар қилди.
Мирзо Улуғбек тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Зулайҳо” мавзесидаги 11 та кўп қаватли уйлардаги 792 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та
Иссиқхона: 1 та
Сергели тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Юқори Дархон” МФЙ Наврўз ва Дилҳуш кўчалардаги 315 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та
Янгиҳаёт тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Паст Дархон” МФЙдаги 208 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.