АсосийЖамият

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази 50 ёшга тўлди

Тошкентда сана муносабати билан катта конференция бўлиб ўтди.

'Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази 50 ёшга тўлди'ning rasmi

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази («РИОваБСИАТМ» ДМ) ўзининг 50 йиллигини нишонлаяпти. Жорий йил 17-19 октябрда Тошкент шаҳрида мазкур санага бағишланган Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази хабар қилди. 

Конференциянинг очилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги маркази колективига юбилей билан табриги ўқиб эшиттирилди.

Маълумки, давлат раҳбарининг Фармони билан бир қатор ходимлар мамлакатимизнинг юқори мукофотлари билан тақдирланди. Конференцияда мукофотларни ходимларга  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева топширди.

Конференция очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир вазифасини вақтинча бажарувчи Асилбек Худаяров шундай деди: «Она ва бола саломатлиги ҳақида қайғуриш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг асосий устувор йўналишларидан бири саналади, ва ушбу конференция оналар ва болаларга кўрсатиладиган малакали тиббий ёрдам сифатини оширишга, мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини, амалиётга халқаро тажрибага асосланган замонавий, илмий-асосланган ва энг яхши клиник тавсияларни  жорий этишга йўналтирилган».

Она ва бола саломатлиги маркази Ўзбекистон Республикаси она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш хизматининг бош муассасаси саналади. Ушбу республика миқёсидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси илмий-амалий тиббиёт мажмуаси саналади. Марказ ўз таркибида илмий, даволаш-ташхислаш, маърифий, маъмурий-хўжалик ва бошқа бўлинмаларга эга.

Марказнинг тарихи 1974 йил октябрь ойидан Тошкент шаҳрида туғруқхона базасида 2-сонли Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти ташкил этилиши билан бошланади. Мазкур институт ҳомиладор аёлларга ва янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатишга, шунингдек, акушерлик ва гинекология, перинатология ва анестезиология-реаниматология соҳаларида юқори малакали кадрларни тайёрлашга мўлжалланган Ўзбекистондаги дастлабки туғруққа кўмак ва шу билан бирга илмий-маърифий муассаса саналади.

Марказ 2022 йилда соғлиқни сақлаш сифати бўйича халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтиб, Халқаро сифат сертификатини олган Ўзбекистондаги биринчи давлат тиббиёт муассасасидир.

Марказ ва унинг мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги 14 филиаллари Ўзбекистон Республикаси туғруққа кўмак тиббиёт муассасаларининг фаолияти методик бошқарувини амалга ошириб келади.  

Марказ олдида юқори технологияли моддий ва илмий базани, шунингдек, юқори сифат даражасидаги ҳамда халқаро стандарт талабларига жавоб бера оладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга қодир акушерлик ва гинекология мактабини шакллантириш вазифалари турибди.

Мутахассислар даражасини ошириш мунтазам равишда энг яхши халқаро экспертлар иштирокида ўқув семинарлар, тренинглар, шунингдек, форум ва конференцияларда тажриба ва илғор технологиялар алмашинуви ташкил этилади.

Юбилей санага бағишлаб «Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари» мавзусида ўтказилаётган ҳозирги Халқаро илмий-амалий конференция 12 та хорижий давлатлардан соҳа экспертларини ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан мутахассисларни жамлади.

Тиббиёт форум иштирокчиларига мурожаат қила туриб, «Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ директори Наталья Надырхановашуни таъкидладики, бугун Ўзбекистонда мамлакат Президенти  Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича мунтазам равишда кенг миқёсли ва комплекс тадбирлар амалга ошириб келиняпти.

Конференция доирасида пленар ва секцияли йиғилишлар, илмий-амалий семинарлар, мастер-класслар кўзда тутилган. Уларда мамлакатимиз мутахассислари, маърузачилари, спикер ва модераторлари билан биргаликда Беларусь (Минск), Германия (Берлин), Литва (Вильнюс), Италия (Перуджа), Қозоғистон (Астана, Олма-Ота ва Шимкент шаҳарлари), Хитой (Гуанчжоу), Қирғизистон (Бишкек), БАА (Дубай, Абу-Даби шаҳарлари), Корея Республикаси (Сеул), Украина (Киев), Россия (6та шаҳар), туркия (Анқара, Конья шаҳарлари)нинг етакчи тиббиёт муассасалари вакиллари сўзга чиқди.

Тошкент конференциясида энг кенг тақдим этилган Россия илмий мактаби бўлди. Акушерлик ва гинекология соҳасида замонавий технологиялар билан Россиянинг — Санкт-Петербургдаги РХДУ тиббиёт институти, «Д.О.Отта номидаги Илмий-тадқиқот институти» ФДБИМ, «В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази»ФБДМ,  ОТ ФДТБМ «Академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети», шунингдек, Россия Федерациясининг Казань, Астрахань, Екатеринбург, Калининград шаҳарлари  мутахассислари ўртоқлашдилар.

Конференция доирасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Россиянинг иккита муассасаси — «Академик В,И. Краснопольский номидаги акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти» МО ССДБМ, ҳамда «Ҳудудий перинатал маркази» Калининград ДБМ билан Битим имзоланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президентнинг Россияга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 23:17

    Президентнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

    Бугун давлат раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.

    'Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 21:28

    'Айбсиз “айбдор”га айланган божхона ходимлари оқланди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 20:52

    Айбсиз “айбдор”га айланган божхона ходимлари оқланди

    Улардан бири мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш орқали жиноят содир этганликда айбланган 13 йилга қамалган.

    'Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 20:06

    Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси амалга оширилди

    Айтиш жоизки, жигар трансплантацияси — ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:55

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди

    Илҳом Алиев орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади.

    'Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади'ning rasmi

    Жамият 26.12.2024 17:53

    Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

    У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади.