Uzbekistan Airways Хитойнинг энг қадимий шаҳарларидан бири Ханчжоуга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилганини маълум қилди.
Парвозлар 17 ноябрдан бошлаб, якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Тошкентдан жўнаб кетиш соат 12:40; Ханчжоуга етиб бориш соат 22:00;
Ханчжоудан жўнаб кетиш соат 23:30; Тошкентга етиб бориш кейинги кун соат 04:10.
Бир томонлама авиачипта нархи 4 046 000 сўмдан, Тошкент – Ханчжоу – Тошкент йўналиши бўйича эса 7 003 000 сўмдан бошланади. Авиачипталарни www.uzairways.com сайтидан, мобил иловадан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.