Хоразм вилояти, Шовот туманида яшовчи ота икки нафар фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига туманда янги қурилган кўп қаватли уйлардан икки хонали кваритирани совға қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Шовот тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Н.Э.дан ундирувчи фуқаро О.С. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган.
Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Шовот тумани, “Арбоб” МФЙда жойлашган янги қурилган кўп қаватли уйдан икки хонали квартирани турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.