АсосийМаданият

Берлин кутубхонасидан Бобурийларга тегишли муҳташам альбом топилди

Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигида бу ҳақда хабар берилди.

'Берлин кутубхонасидан Бобурийларга тегишли муҳташам альбом топилди'ning rasmi

Берлин давлат кутубхонаси сақланаётган Бобурийларга оид мазкур ҳашаматли альбомнинг бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган.

Қизиқ томони шундаки, альбомдаги ғазаллар Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқарога тегишли бўлиб, туркий тилда ёзилган. 

-  Бобурийлар сулоласи уч юз йилдан ортиқ ҳукмронлик тарихига эга бўлса-да, ҳеч қачон ўз ота-бобосини, миллатини, тилини унутмаган. Саройда форсча, ҳиндча ёки бошқа тилда гаплашган бўлиши мумкин, лекин асосий, энг жиддий масалалар туркий тилда ҳал қилинган ва жуда кўплаб туркий қўлёзмалар кўчирилган. Мазкур альбомнинг 25 таси Германиядаги Берлин давлат кутубхонасида сақланаётган бўлса, қолган 100га яқин қисми Буюк Британия, АҚШ, Чехия ҳамда Эронда эканлиги маълум қилинди. 

Чет элларга тарқалиб кетган Ўзбекистон маданий мероси намуналарини қайтариш каби маданий ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ҳозирда Бобурийларга тегишли альбомнинг тарқалиб кетган барча қисмларининг факсимилени йиғиш ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ишлар давом этмоқда, — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов. 

Илмий янгиликларга бой ўтаётган ҳафталик 26 октябргача давом этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Саҳна ортидаги сукут”: Фонограмма чеклови кимни ожиз, кимни асл кўрсатади?'ning rasmi

    Маданият 09.05.2025 09:00

    “Саҳна ортидаги сукут”: Фонограмма чеклови кимни ожиз, кимни асл кўрсатади?

    Энди ҳар бир санъаткор ўз овози, нафас назорати ва саҳнадаги барқарорлиги билан кўрина бошлайди.

    'Энди сунъий интеллект ишлатилган фильмлар ҳам “Oscar” учун кураша олади'ning rasmi

    Маданият 07.05.2025 09:42

    Энди сунъий интеллект ишлатилган фильмлар ҳам “Oscar” учун кураша олади

    Бироқ ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати фильмда инсон ижодининг қанчалик иштирок этганига алоҳида эътибор қаратади.

    '“Met Gala”да ким қандай кўриниш берди?'ning rasmi

    Маданият 06.05.2025 09:49

    “Met Gala”да ким қандай кўриниш берди?

    Мода оламининг энг кўзга кўринган тадбири бўлган “Met Gala” фестивалида машҳурлар ноодатий либослари билан ажралиб турди.

    'Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди'ning rasmi

    Маданият 24.04.2025 06:53

    Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди

    У Риштон кулолчилик мактабини тиклашга муносиб ҳисса қўшган

    'Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?'ning rasmi

    Маданият 19.04.2025 13:32

    Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?

    Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки...

    'Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда'ning rasmi

    Маданият 14.04.2025 13:34

    Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.