2024 йилнинг январь-cентябрь ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тожикистон – 1,6 млн нафар;
Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;
Қозоғистон – 1,1 млн нафар;
Россия – 609,7 минг нафар;
Туркманистон – 120,4 минг нафар;
Туркия – 84,3 минг нафар;
Хитой – 50,4 минг нафар;
Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;
Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;
Италия – 30,3 минг нафар;
бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.