АсосийЖамият

Солиқ ва Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

Қонун Сенатнинг 59-ялпи мажлисида маъқулланди.

'Солиқ ва Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда'ning rasmi

Сенатнинг 59-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситаларини республика ҳудудига олиб киришда телекоммуникациялар операторларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда.

Солиқ кодексига киритилаётган қўшимчага мувофиқ эндиликда махсус ваколатли давлат органи томонидан республика ҳудудига олиб кириладиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситалари солиқ солишдан озод қилинади ва мазкур техник воситалар солиқ солиш обекти ҳисобланмайди.

Бундан ташқари, Божхона кодексига юқорида кўрсатилган техник воситаларни божхона божини тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизматни назарда тутувчи бошқа идоралар ҳарбий юклар божхона расмийлаштирувида божхона йиғимини тўлашдан озод қилинмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, Қонун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситаларини республика ҳудудига олиб киришда фойдаланиш тартибини яна-да такомиллаштиришга ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида қўшимча лавозим жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 22:14

    'Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:17

    Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди

    Ўзбекистон Президенти БАА билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

    'Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги  туристик мажмуалар билан таништирилди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:10

    Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги туристик мажмуалар билан таништирилди

    Айни пайтда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳокимлар малака оширмоқда.

    'АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 20:07

    АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди

    АҚШнинг 2025 йилга мўлжалланган янги мудофаа бюджети лойиҳасида ленд-лиз ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

    'Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 19:50

    Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади

    Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган.

    'Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 17:04

    Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.