АсосийЖамият

Фарғонада суюлтирилган газ баллонлари яширилган “бункер”лар аниқланди

Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилган.

'Фарғонада суюлтирилган газ баллонлари яширилган “бункер”лар аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилояти Бувайда туманида 414 дона суюлтирилган газ баллонини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Бувайда туманида ўтказилган рейд тадбирида туманнинг Деҳқонобод ва Дўстлик МФЙларида суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний сақлаш учун мўлжалланган «бункер»лар аниқланди.

Хусусан, Деҳқонобод МФЙда фуқаро А.Т.га тегишли нотурар жойда 69 та, фуқаро Э.Ф. хонадонида 35 та «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминотига тегишли маиший газ баллонлари топилган. Фуқаро А.К. маҳалладаги нотурар жойда «бункер» ташкил қилган ва у ерда 110 та маиший газ баллони аниқланган.

Шунингдек, Дўстлик МФЙда жойлашган фуқаро А.Т.га тегишли нотурар жойда Т.Ҳ. томонидан «бункер» ташкил этилган ҳолда, 200 дона газ баллони сақланаётгани маълум бўлган. Тадбирлар давомида жами 414 дона (314 таси суюлтирилган газ билан тўлдирилган) маиший газ баллонларидаги 6,2 минг кг суюлтирилган газ маҳсулоти талон-торож қилинишининг олди олинди.

Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилган ва барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2026 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    2026 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

    Шунингдек, 2025 йил 1 июлга қадар кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш режалаштирилмоқда.

    '“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун 30 йил деганда илк бор янгиланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:58

    “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун 30 йил деганда илк бор янгиланмоқда

    Сенаторлар томонидан маъқулланган Қонун билан фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларни давлат сирларига киритилишини маън этиш аниқ белгилаб қўйилмоқда.

    'Тошкентдан Анқарага парвозлар сони оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Тошкентдан Анқарага парвозлар сони оширилди

    Парвозлар энди ҳафтада уч марта йўлга қўйилмоқда.

    'ФВВ аҳолига мурожаат билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    ФВВ аҳолига мурожаат билан чиқди

    Қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича қатор қоидаларга амал қилиш сўралмоқда.

    'Солиқ ва Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:02

    'Квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:01

    Квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин

    Ички ишлар вазирлиги 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган бундай ҳаракатлар майда безорилик сифатида квалификация қилинишини маълум қилди.