Киберхавфсизлик бўлими тезкор ходимлари томонидан Instagram фойдаланувчиси ҳисобланган шахс онлайн қимор ўйинларини фаол тарғиб қилиб келаётганлигини аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро турли реклама роликларини ўз саҳифасига жойлаштириб, онлайн қимор рекламасини йўлга қўйган.
Тезкор тадбирлар натижасида, мазкур аккаунт фойдаланувчиси бўлган, 2002 йилда туғилган, Қува туманида яшовчи шахс гумонланувчи сифатида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.