АсосийЖамият

"Ўзагроинспекция" ҳукумат бўйсунувига ўтказилди

Бу ҳақида Президент Фармони қабул қилинди.

'"Ўзагроинспекция" ҳукумат бўйсунувига ўтказилди'ning rasmi

“Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Фармонга кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси  бўйсунуви ўтказилди.

Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;
  • буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;
  • импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;
  • барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;
  • соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркиялик хаттотнинг Эрдўғон учун кўчирган мусҳаф нусхаси Тошкентда намойиш қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Туркиялик хаттотнинг Эрдўғон учун кўчирган мусҳаф нусхаси Тошкентда намойиш қилинди

    Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги доирасида  19 октябрь куни Истанбуллик машҳур  хаттот ва исломшунос Ҳусайн Кутлу ҳам юртимизга келди.

    'Қидирувдаги ўзбекистонлик собиқ мансабдор ўн йилдан сўнг Туркияда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    Қидирувдаги ўзбекистонлик собиқ мансабдор ўн йилдан сўнг Туркияда қўлга олинди

    У 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган.

    'Саноат корхоналари замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни пайсалга солмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:17

    Саноат корхоналари замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни пайсалга солмоқда

    Пойтахт ҳавосининг ифлосланиши ортидан прокуратура органлари республика бўйича режавий текшириш тадбирларини йўлга қўйди.

    'Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:04

    Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади

    Гуруҳга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчиси киритилади.

    '34 минг аҳолининг муаммоларига тезкорлик билан ечим топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:54

    34 минг аҳолининг муаммоларига тезкорлик билан ечим топилди

    Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

    '15 суткалик қамоқ жазосини эшитган ота фарзандлари учун алиментни тўлашга мажбур бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:49

    15 суткалик қамоқ жазосини эшитган ота фарзандлари учун алиментни тўлашга мажбур бўлди

    Қарздор ота огоҳлантиришларга қарамай болаларининг моддий таъминотидан қарийиб 67 ой бўйин товлаб келган.