Тошкент вилояти Экология бошқармаси ва вилоят Ички Ишлар бошқармаси пост-патрул хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан биргаликда жорий йилнинг 24 октябр куни назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тадбир давомида 1994 йил Ангрен шаҳрида туғилган фуқоро У.Д томонидан шаҳарнинг Гулбоғ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳонгарон дарёсидан ноқонуний равишда лескали тўр ёрдамида 656 дона қорабалиқ (маринка) овлаётган ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича ҳайвонот дунёсига 49 милион сўм ортиқ зарар етказилганлиги аниқланди. Бу борада тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилоят прокуротурасига юборилади.
Шу билан бирга ноқонуний балиқ овидаги автотранспорт воситаси шаҳардаги жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилди ҳамда далилий ашё сифатида олинган балиқлар маҳалла ҳудудидаги оилаларга тарқатилди.