Нукус шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, жорий йил 18 октябрь куни соат 07:51 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази Қорақалпоғистон филиалидан ИИБга Нукус шаҳрида яшаган 25 ёшли А.Я., унинг 23 ёшли хотини М.Я ва уларникига меҳмонга келган 27 ёшли А.Т ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида фуқаролар уйнинг иситиш қозонхонаси мўрисидан чиққан ис газидан (угар) заҳарланиб вафот этгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.