АсосийHi-Tech

iPhone смартфонларида сунъий интеллект функциялари мавжуд бўлди

Apple Intelligence функциялари учун камида 4 Gb бўш жой керак бўлади.

'iPhone смартфонларида сунъий интеллект функциялари мавжуд бўлди'ning rasmi

Apple компанияси iOS 18.1 тизимини чиқарди. Ёзда тақдим этилган сунъий интеллектга (СИ) асосланган Apple Intelligence функцияларига биринчи марта эга бўлди. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзмоқда. 

 iOS 18.1 тизимига янгиланиш орқали қуйидаги СИ хусусиятларини олиш мумкин:

 — Матн билан ишлаш учун Writing Tools ва билдиришномалар учун СИ хулосаси;

— Photos иловасида фотосуратдан баъзи элементларни олиб ташлаш учун Clean Up функцияси;

— Safari орқали веб-саҳифани ўқиётганда СИ унинг қисқача мазмунини айтиб бериши мумкин;

— Электрон почтани «ақлли» саралаш;

— Матн сўрови асосида слайд-шоу яратиш.

— Тез-тез ишлатиладиган иловалардан фақат энг муҳим билдиришномаларни кўрсатадиган махсус СИ фокус режими.

 Янгиланиш ҳажми 1,8 Gb, лекин Apple Intelligence функциялари учун камида 4 Gb бўш жой керак бўлади. XS смартфонидан бошлаб барча iPhone эгалари IOS 18.1 тизимини олиши мумкин. Аммо Apple Intelligence фақат iPhone 15 Pro/Pro Max ва iPhone 16 смартфонларида мавжуд.

 Сунъий интеллектни қўллаб-қувватламайдиган iPhone қурилмалари учун бошқа бир нечта фойдали хусусиятлар ҳам тайёрланган. Эҳтимол, энг муҳими, телефон суҳбатларини ёзиб олиш ва транскрипция қилиш имкониятидир. Шунингдек, Siri дизайни ва функционаллиги ҳам янгиланган.

 ChatGPT интеграцияси ва Genmoji билан Image Playground функцияларини ўз ичига олган Apple Intelligence хусусиятлари iOS 18.2 тизимида йил охиригача чиқарилади. Тизим 2025 йилнинг баҳорида iOS 18.3 ёки 18.4 версияларининг чиқарилиши билан тўлиқ ишга тушади.

    Бошқа янгиликлар

    'Telegram'да янгиланишлар кутилмоқда'ning rasmi

    Hi-Tech 09.10.2024 09:30

    Telegram'да янгиланишлар кутилмоқда

    Энди хабар таҳрирланган муддатни кўриш мумкин бўлади.

    '⚡️iPhone 16 сотуви 20 сентябрдан бошланади'ning rasmi

    Hi-Tech 10.09.2024 07:53

    ⚡️iPhone 16 сотуви 20 сентябрдан бошланади

    Янги модел нархлари ва имкониятлари маълум қилинди.