АсосийДунё

“Ҳизбуллоҳ”га янги раҳбар тайинланди

Исроил янги раҳбарни аввалги раҳбарлар йўлидан юришдан огоҳлантирди.

'“Ҳизбуллоҳ”га янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

Исроил томонидан ўлдирилган Ҳасан Насруллоҳнинг ўринбосари ва ҳаракатининг энг кўзга кўринган раҳбарларидан бири ҳисобланган 71 ёшли Наим Қосим “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг янги раҳбари этиб тайинланди. 

Шундан сўнг, Исроил “Ҳизбуллоҳ”га янги раҳбар тайинланишига изоҳ берди

"Наим Қосим ўзидан олдинги раҳбарлар Ҳасан Насруллоҳ ва Ҳошим Сафийиддиннинг йўлидан борадиган бўлса, унинг бу лавозимда қолиш муддати “Ҳизбуллоҳ” тарихидаги энг қисқаларидан бири бўлиши мумкин. Бу ташкилотни ҳарбий куч сифатида йўқ қилишдан бошқа йўл йўқ", дейилади Исроил ТИВ баёнотида.

Маълумот учун, 71 ёшли Наим Қосим 1982 йилда “Ҳизбуллоҳ”га асос солган шахслардан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар