Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига сайлов якунига етди. Сўнгги натижаларга кўра, ЎзЛиДеП партияси умумий депутатлик ўрнининг деярли 43 фоизини эгаллади. Айтиш керакки партия ўзи учун тарихий натижа қайд этиб, етакчи партия деган номини янада мустаҳкамлади. Хўш, бу кўрсаткичга қандай эришилди?
Албатта, ҳеч қандай ютуқ осмондан тушмайди. Уни ортида машаққатли меҳнат ётади. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. ЎзЛиДеПни сайлов давридаги фаоллигини кўриб шундай фикрга келиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам партия сайловнинг ҳар бир майда деталигача эътибор қаратган. Айниқса тарғибот тадбирларига креатив ёндашишга ҳаракат қилгани эътиборга лойиқ.
ЎзЛиДеП ўзининг сайловолди дастурида ҳам, аҳоли билан учрашувларда ҳам, оммавий тадбирларда ҳам бир гапни қайта-қайта такрорлади. Яъни партия мамлакатимизда халқчил, ҳаётий умуман олганда инсон қадрини юксалтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни хусусан, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясидаги устувор вазифаларни ҳаётга тўлиқ тадбиқ этилишини ўз зиммасига олган сиёсий кучдир.
5 мақсад 500 вазифани олдига қўйган партия дастурида чиндан ҳам одамлар фаровон ҳаёт кечириши, фарзандлар сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, аёлларимиз ва нуронийларимиз, жамики юртдошларимиз бахтли яшаши, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши ҳамда эртанги кунимиз ёруғ бўлишига қаратилган устувор мақсадлар белгиланган.
Ушбу вазифаларни амалга оширишини кутамиз ва ЎзЛиДеПнинг келгусидаги фаолиятини кузатиб борамиз.