АсосийЖамият

Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари кескин ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.

'Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари кескин ошди'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

“2023 йилда сил юқумли касалликлардан ўлим ҳолатларининг асосий омилига айланиб, бу борада CОVID-19 ни ортда қолдирди, — дейилади ҳисоботда. — Ўтган йили тубуркулёз оқибатида 1,25 миллион киши ҳаётдан кўз юмган ва бу кўрсаткич ундан аввалги йилга нисбатан бироз камайган бўлса-да, беморлар сони тахминан 10,8 миллион нафарга ошган".

 Энг кўп касалланиш ҳолатлари Ҳиндистон (26 фоиз), Индонезия (10 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Филиппин (6,8 фоиз) ва Покистон (6,3 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.

 ЖССТ хулосасига кўра, дунё бўйлаб туберкулёзнинг дориларга чидамли турлари кенг тарқалиши “инқироз омили”дир. Ўз навбатида, ташкилот мазкур юқумли касалликнинг ривожланиш хавфини оширадиган беш асосий омилни келтириб ўтди. 

Булар — тўйиб овқатланмаслик, ОИВ инфекцияси, спиртли ичимликлар асоратлари билан боғлиқ касалликлар, чекиш ва қандли диабет. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда туберкулёзни даволаш самарадорлиги кейинги йилларда 90 фоизга етказилди ва бу ЖССТнинг хасталикни тугатиш стратегияси мақсадларига мосдир.

Шунингдек, Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган чора-тадбирлар туфайли сўнгги йилларда юртимизда туберкулёз билан касалланиш даражаси 1,5-2 баробар, ўлим ҳолатлари 6-8 баробар камайди. Бу — дунёнинг жуда кам сонли давлатлари эришган кўрсаткич.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:40

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

    Аввал Вазирлар Маҳкамасида ишлаган Шерзод Каримов мазкур лавозимга тайинланди.

    'Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:16

    Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди

    Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватловчи ушбу тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

    'Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 18:50

    Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди

    Скутер ҳайдовчиси жароҳатланди

    'Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:57

    Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Рақобат қўмитаси оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.

    '“Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:53

    “Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?

    Энг кўп маблағ болалар нафақалари учун ажратилади.

    'Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:41

    Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)

    Куз-ранглар симфонияси ёхуд муносиб хайрлашув...