АсосийЖамият

Алимент тўловидан қочиб юрган ота Оҳангарон тоғларидаги чайладан топилди

Қарздор шахс МИБнинг Бўка тумани бўлимига олиб келиниб, давлат ижрочисига топширилган.

'Алимент тўловидан қочиб юрган ота Оҳангарон тоғларидаги чайладан топилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Бўка тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор А.Мелиевдан, ундирувчи У.Мелиева фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жами 48.772,5 минг сўм алимент маблағини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги сабабли бўлим давлат ижрочилари томонидан қидирувга берилган.

Бошқарманинг қидирув ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида алимент тўлашдан қочиб юрган фуқаро Оҳангарон туманидаги тоғлардаги чўпонлар чайласидан топилган. Тегишли тартибда далолатнома тузилиб, қарздор шахсни Бюронинг Бўка тумани бўлимига олиб келиниб, давлат ижрочисига топширилган.

Жорий йилнинг 28 октябрида унга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бошқарма суриштирувчилари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    '5 ноябргача NKT чекларини таҳрирлаш имконияти вақтинчалик чекланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:59

    5 ноябргача NKT чекларини таҳрирлаш имконияти вақтинчалик чекланади

    Kатта ҳажмдаги маълумотлар янги серверларга миграция қилинмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда қуёшли илиқ кун бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:10

    Бугун Ўзбекистонда қуёшли илиқ кун бўлади

    Ҳарорат 20 даражагача кўтарилади.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:40

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

    Аввал Вазирлар Маҳкамасида ишлаган Шерзод Каримов мазкур лавозимга тайинланди.

    'Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:16

    Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди

    Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватловчи ушбу тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

    'Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 18:50

    Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди

    Скутер ҳайдовчиси жароҳатланди

    'Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:57

    Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Рақобат қўмитаси оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.