АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллиондан ошди

Кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кўпайган.

'Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллиондан ошди'ning rasmi

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37 355,4 минг кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кўпайган.

Шундан:

Аёллар сони – 18 545,9 минг киши

Эркаклар сони – 18 809,5 минг киши

Шаҳар жойларда – 19 047,1 минг киши

Қишлоқ жойларда – 18 308,3 минг киши

    Бошқа янгиликлар