АсосийЖамият

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз 13,5% даражасида қолдирди

Ушбу қарор бугун Марказий банк бошқаруви томонидан ўтказилган йиғилишида қабул қилинди.

'Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз 13,5% даражасида қолдирди'ning rasmi

Марказий банк бошқаруви 2024 йил 31 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Банк маълумотларига кўра, инфляция сентябр ойида 10,5% ни ташкил этди.

Қайд этилишича, аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳамда инфляциянинг жорий ва прогноз даражаси ўртасидаги тафовут юқорилигича қолмоқда. Сентябрда ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 13,3 фоизни, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 12,6 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг сўнгги чорагида нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари таъсирида инфляцион жараёнларнинг маълум даражада пасайиши ҳамда йил якунида умумий инфляциянинг
9,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўтган йилга нисбатан юқори суръатларда ўсиши аҳоли даромадларининг ошишига ҳисса қўшмоқда. Иқтисодиётда ўртача иш ҳақи ва реал даромадларнинг ўсиб бориши истеъмол фаоллигини қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, хизматлар ва чакана савдо соҳаларидаги юқори ўсиш суръатлари кучли истеъмол талаби шаклланаётгани билан изоҳланади.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 12 декабрга белгиланган.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.