АсосийЖамият

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

'Президент Навоий вилоятида 2025 йилни “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди'ning rasmi

Давлат раҳбари буюк бобомиз номи билан аталадиган Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди.

Масалан, 2017 йил Андижон вилоятида “Бобур йили” деб эълон қилиниб, шу асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай ижобий тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоий бобомизга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади. 

Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Қувайтга 1 тонна мева экспорт қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:25

    Ўзбекистон Қувайтга 1 тонна мева экспорт қилди

    Мевалар Бухоро ва Қувайт ўртасидаги келишувга асосан етказиб берилди.

    'Намангандаги яширин дори омборлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:07

    Намангандаги яширин дори омборлари фош этилди

    Тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дориларнинг тахминий қиймати 7,2 млрд сўмни ташкил этмоқда.

    'Тиббиёт йўналишида ҳам "Зулфия" мукофотини бериш таклиф қилиняпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:47

    Тиббиёт йўналишида ҳам "Зулфия" мукофотини бериш таклиф қилиняпти

    Тиббиёт йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаб боришни йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.

    'Бугун ҳарорат 35 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:33

    Бугун ҳарорат 35 даража иссиқ бўлади

    14 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 22:42

    Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

    Вилоят ИИББнинг берган маълумотига кўра, муштлашув иштирокчиларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 21:22

    Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    Улар Қозоғистондаги металл йиғув цехида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлишган.