Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг комбинат жамоасига йўллаган байрам табригини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Давлат раҳбари юбилей сана муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш бўйича тегишли фармонни имзолаган эди. Тадбирда мукофотларни Президент номидан Бош вазир ўз эгаларига топширди.